Тошкент ҳарбий прокуратурасида “Е-mamuriy ish” тизими бўйича ўқув-семенар машғулоти ўтказилди
Тошкент ҳарбий прокуратураси прокурор тергов ходимларининг касб маҳорати ва малакасини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар марказининг мутахассислари иштирокида ўқув машғулоти ташкил қилинди.
Машғулотда Президентимизнинг 2017 йил 30 август кунги "Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" ги Қарори ижросини амалиётда тўғри татбиқ этилиши юзасидан тушунтириш берилди.