Kitob taqdimoti o‘tkazildi

15.09.2021

Маълумки, байрам арафасида Ички ишлар вазирлиги раҳбариятининг бевосита ташаббуси билан, таниқли олим, юридик фанлари доктори исътефодаги полковник Абдуғаффор Сатторов томонидан яратилган “Эл-юрт осойишталиги генераллари” номли китоб чоп этилган эди. Тақдимотда дастлаб ушбу китобнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази бошлиғи, полковник Бахтиёр Каримов сўзга чиқиб, ички ишлар органлар ходимлари ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўҳталди ва барча ходимларга тақдимоти ўтказилган китобни олиб ўқишни маслаҳат берди.

Тақдимот жараёнида мазкур китоб соҳа ходимлари учун муҳим ва тарихий қўлланма эканлиги, унда жамланган генералларнинг ҳаёт йўли ва фаолиятидан ибрат олиш кераклиги қайд этилди ва унинг саҳифаларидан жой олган қаҳрамонлар ички ишлар органларида кўп йиллар самарали фаолият юритган, турли мураккаб даврлар, қалтис вазиятларда ҳам ўз жонини аямасдан, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган фидойи ходимларнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти ҳақида ходимларга батафсил маълумот берилди. Китоб тақдимотда раҳбарият ва шахсий таркиб иштирок этди.