Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасида ўқув-семинар машғулотлари ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги «Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини яна такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5050-сон Қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 сентябрга қадар профилактика инспекторлари ваколатига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритувини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш ва профилактика инспекторларининг суд мажлисларида «масофавий» тарзда қатнашиш амалиётини жорий этиш вазифаси белгиланган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасида жорий йилнинг 19-20 август кунлари ўқув-семинар машғулотлари ташкил этилди.
Ўқув-семинар машғулотларига маъмурий амалиёт йўналишида хизмат қилаётган Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ ҳамда вилоятлар ИИБ ҲПБ ходимлари жалб қилинди.
Семинар машғулотлари жараёнида мазкур соҳада қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Президент фармонлари ва қарорлари ҳамда Ички ишлар вазирлигининг буйруқларининг мазмун-моҳияти ходимларга тушунтирилди.
Шунингдек, суд мажлисларини «онлайн» тарзда ўтказилиши ҳамда планшет қурилмалари орқали электрон маъмурий баённома ва электрон қарор расмийлаштириш бўйича Тошкент шаҳар тажрибасини ўргатиш мақсадида Яккасарой ва Сергели туманларида сайёр ўқув машғулотлари ташкил этилди.
ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси