Тест режимида

25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни

24.10.2021

Ҳурматли ҳамкасблар !

 Сизни, 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ташкил топганлигининг 30 йиллик байрами муносабати билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб барчарингиз табриклайман.

Фурсатдан фойдаланиб, Эл-юрт тинчпиги, қонун устиворлигини таьминлашда, мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курарашиш, бир сўз билан айтганда муқаддас заминимиздаги тинч ва осуда ҳаётни таъминлаш йўлида олиб бораётган хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлишини, мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, хонадонингизга қут-барака, узоқ умр, оилангизга тотувлик, дастурхонингизга файзу-барака, ҳуқуқ-тартиботни кучайтириш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишдек сермашаққат фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман !

Сизга яна бир бор, мустахкам соғлик, оилавий бахт тилаган холда, келгусида эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини сақлашдек маъсулиятли вазифангизда толе ёр бўлишини тилайман.

Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз юрт посбонлари ! 

Ҳурмат билан, 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази