Кадастр агентлиги Хоразм вилоят бошқармасида “E-ma‘muriy ish”– ахборот тизими бўйича ўқув-семинар машғулоти бўлиб ўтди
Кадастр агентлиги Хоразм вилоят бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 июндаги “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 407-сонли қарорига асосан “E-ma'muriy ish”– ягона ахборот тизими орқали електрон шаклда иш юритиш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Унда Кадастр агентлигининг Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлим инспекторлари қатнашди.