Шахсий ҳаёт даҳлсизлигини бузиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси
46-модда прим-1. Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш
Шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.