Тест режимида

Суд ҳужжатларини ижро этишга аралашганлик учун жавобгарлик белгиланди

13.04.2022

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–762-сон, 11.04.2022 й.) билан суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик киритилди. 

Унга кўрамазкур ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, 1 йилдан 3 йилгача озодликни маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. 

Шунингдекйирик битимлар тузишдамолия-кредит хизматларини кўрсатишдахалқаро йўловчи ташиш ва давлат хизматларини кўрсатишда ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик борлигини текширмаслик ҳам маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. 

Қонун билан ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби белгиландиУнга кўрасоддалаштирилган тартибда ундирув қарздорнинг мол-мулкига (пул мустасноқаратилмайди ва қарздорга жавобгарлик чоралари қўлланилмайди. 

Соддалаштирилган тартибда ундирув банкдаги пулгаМҲТЭКМдан (822 минг сўмданкўп бўлмаган суммани ундириш учун эса иш ҳақигастипендияпенсия ва бошқа даромадларга қаратилади.