Тест режимида

Фаолият

1.Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчилар тўғрисидаги маълумотларни ягона марказлаштирилган ахборот тизимида тўплаш, ишлаш, умумлаштириш, жамлаш, сақлаш ва уларни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш, шунингдек уларни давлат органларига тақдим этиш ҳисобга олиш асосий вазифалари ҳисобланади.

2.Статистик ахборотларнинг ягона тизимини янада ривожлантириш, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларнинг ҳисобга олиш тартибини такомиллаштириш ва уларнинг маъмурий ёки жиноий жавобгарликдан бош тортишига кўмаклашадиган шарт-шароитларни бартараф этиш.

3.Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли барча  органларнинг талабнома ва сўровномаларни текшириш ва ёзма равишда жавоб бериш.

4.Ҳисобга олишнинг тўлиқлигини таъминлаш учун ваколатли органларнинг барча бўғинлари ҳар чоракда бир марта солиштириш ишларини ўтказиш.

5.Вазирлик ва идоралар томонидан  маъмурий хуқуқбузарлик содир этганлиги учун такдим этилган карточкаларини киритиш.

6.Маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир ишлар бўйича аниқланган қоидабузарликларга белгиланган жарима тўловларини “Биллинг” тизими орқали автоматлаштирилган режимда тўланишини назорат қилади.

7.Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчилар тўғрисидаги маълумотларни тизимга тўлиқ киритилиши, уларнинг тўла ва ҳаққонийлиги устидан назорат қилиш, режа асосида текширувлар ўтказилишини ташкил этади.

8. Ички ишлар органларидаги ўзаро боғланган ва интеграция қилинган турли хилдаги маълумотлар базалари ва ахборотлар тизимларидаги шахсларга тегишли бўлган маълумотларни ҳимоялаш учун электрон рақамли имзо тарқатади ва ушбу фойдаланувчиларни назорат қилади.