Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

E-maʼmuriy ish ахборот тизими бўйича ўқув-амалий семинар машғулоти ташкил этилди

13.09.2021

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги 431-сон қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 11 сентябрь куни, Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида E-ma’muriy ish ахборот тизими бўйича ўқув-амалий семинар машғулоти ташкил этилди.

Ўқув-амалий семинарда Вазирлик Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази бўлим бошлиғи Б.Исхакбеков сўзга чиқиб, “E-maʼmuriy ish” ягона ахборот тизимига маълумотларни киритиш тартиблари ва уларни тегишлиги бўйича ҳудудий Мажбурий ижро бюроси, Жиноят ишлар бўйича шаҳар-туман судлари ва бошқа органларга юбориш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.

Йиғилиш якунида тизимга маълумотларни киритилишида вужудга келаётган муаммолар юзасидан савол жавоблар ўтказилиб, иш самарадорлигини янада ошириш бўйича тегишли таклифлар берилди.