“E-mamuriy ish” тизимидан фойдаланиш бўйича ўқув-семинар машғулоти ўтказилди
Жорий йилнинг 19-ноябр кунида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси прокурор тергов ходимларининг касб маҳорати ва малакасини ошириш мақсадида, Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маʼлумотлар маркази катта инспектори Умаржон Саидвалиев томонидан маʼмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ягона электрон иш юритув доирасидаги “E-mamuriy ish” тизимидан фойдаланишга бағишланган ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
Семинарда “Е-мамурий иш” тизими орқали маʼмурий баённомалар расмийлаштириш, қарор қабул қилиш, ҳужжатларни онлайн тарзда судга электрон кўринишда юбориш тартиби тушунтирилди.
Шунингдек машғулот давомида маʼмурий ишларни электрон шаклда юритиш ваколатли органларнинг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан маʼмурий иш ҳужжатлари “E-mamuriy ish” тизимига электрон шаклда киритилиши орқали амалга оширилиши, маʼмурий ишларни қоғоз шаклда юритиш зарурати юзага келганда, ушбу ҳужжатлар “E-mamuriy ish” тизимига электрон шаклда киритилиши ҳамда унинг қоғоз шакли бевосита ваколатли органда сақланиши, маʼлумотлар электрон шаклда идоралараро ахборот алмашиш орқали амалга оширилиши, ваколатли органлар томонидан ҳуқуқбузар, жабрланувчи, гувоҳ, ва холислар тўғрисидаги маʼлумотларни судга юбориш, шунингдек, судда ишни кўриш билан боғлиқ ма’лумот алмашинуви фақат “E-mamuriy ish” тизими орқали амалга оширилиши, ваколатли органлар томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан маʼмурий баённома расмийлаштирилганда судларнинг ваколатига кирадиган маʼмурий ишлар “E-mamuriy ish” тизими орқали тегишли судларга юборилиши, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг “MIB portal” тизими “E-mamuriy ish” тизимига интегратсия қилинганлигини таʼкидлаб ўтилди.
Бундан ташқари келгусида “E-mamuriy ish” тизими орқали иш юритишда вилоят ИИБнинг тегишли тармоғи билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилиб, аввал йўл қўйилган камчиликларни такрорламаслик чораларини кўриш бўйича тегишли чора-тадбирлар режаси келишиб олинди.