Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

Эҳтиром

11.02.2021

«Бошим кўкка етди» дейди Эркин Заитов

Соҳада узоқ йиллар хизмат қилиб, иззат-икром билан пенсияга кузатилиш онларининг ҳам ўзгача гашти бор. Ичи ишлар вазирлиги Тезкор-маълумотлар бошқармасида ана шундай маросим бўлиб ўтди.

Тадбир кўп йиллардан буён мазкур бошқарма бошлиғи ўринбосари вазифасида фаолият юритган Эркин Заитов пенсияга кузатишга бағишланди. Унда бошқарма раҳбарияти ҳамда шахсий таркиб иштирок этди. Улар қаҳрамонимизнинг шаънига илиқ сўзлар айтишди. Жумладан, бир нечта ҳамкасблари ва шогирдлари ҳам ўз дил изҳорларини билдиришди. Э.Заитов тизимдаги фаолиятини 1990 йил ИИВда оддий хизмат кўрсатувчи ходим вазифасида бошлаган эди. У бугунги масъулиятли лавозимгача бўлган шарафли йўлни босиб ўтди. Турмуш ўртоғи билан икки нафар фарзиндини тарбиялаб, вояга етказди. Ҳозирда уларнинг икки ҳам олий таълим муассасида таҳсил олмоқда.

- Пенсия чиқдим дея уйда ўтириш ниятим йўқ, - дейди Э.Заитов.

- Келгусида ҳам бошқармада фаолият бошлаган ёш ходимлар ва ҳамкасбларимга ўзимнинг билим ва тажрибаларимни ўргатиб, соҳа ривожи учун имкон қадар ўз ҳиссамни қўшаман. Бугунги кўрсатилган эҳтиромдан бошим кўкка етди. Барча ҳамкасбларимга мана шундай бахт насиб этишини чин дилдан тилайман

 

«Postda» мухбири