Ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан ўтишдан бўйин товлаш
Бундай ҳолатда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайдовчи 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 4 млн 50 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 8 млн 100 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 136-моддаси. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши