Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

Ҳайдовчилар қулоқчин орқали телефондан фойдаланиши мумкин

01.12.2021

"Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун (ЎРҚ–734-сон, 30.11.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, ҳайдовчилар транспортни бошқаришда телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларини ишлатмасдан гаплашиш имконини берадиган ускуналар орқали фойдаланиши мумкин. 

Ҳайдовчилар белгиланган тезликни ошириб юборганида қайд этилган тезликдан 5 км чегириб ташлаб жазо қўлланилади. 

Ҳайдовчи ёнида паспорти ёки ID-картаси бўлганида транспортни бошқариш, рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатларни, ишончномани, суғуртани ёнида олиб юриши талаб этилмайди (мазкур тартиб 2022 йил 1 мартдан кучга киради). 

Шунингдек, транспорт салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинди. 

Валюталарни ноқонуний олганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача этиб белгиланди (илгари қатъий БҲМнинг 20 баравари эди). 

Автомобилда йўловчиларни лицензиясиз ташиганлик учун фуқароларга жарима БҲМнинг 30 баравари этиб белгиланди (илгари БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача эди).