Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

Ички ишлар органлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни байрами муносабати билан Ички ишлар вазирининг соҳа ходимлари ҳамда фахрийларига байрам табриги

25.10.2021

 

Қадрли ички ишлар органлари ходимлари !

Ҳурматли фахрийлар !

Сизларни Ички ишлар органлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан самимий табриклайман!

Ўз ҳаётини фуқароларимизнинг тинчлиги ва осойишталиги, ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли ишга бағишлаб келаётган сиз, азиз ходимлар, ҳарбий хизматчилар, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тингловчи-курсантлари, муҳтарам фахрийларимиз ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамкасбларимизнинг оила аъзоларига чуқур миннатдорчилик изҳор этаман.

Мустақиллик йилларида бошқа соҳалар қатори ички ишлар органлари ҳам ғоят шарафли ва масъулиятли йўлни босиб ўтди. Айниқса, кейинги беш йилда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида ички ишлар органларида кенг кўламли ва пухта ўйланган ислоҳотлар амалга оширилди.

Соҳада амалга оширилган тизимли ислоҳотлар натижасида халқ манфаатларига хизмат қиладиган, замонавий моддий техник воситалар билан таъминланган, юксак билим ва профессионал кўникмаларга эга ватанпарвар кадрларни ўзида жамлаган, энг асосийси, мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг кафолати бўла оладиган янги тизим яратилди.

Буни турли халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан жонажон юртимизни жиноятчиликдан ҳоли, энг тинч ва осойишта мамлакатлар қаторида кўп бора эътироф этилганида ҳам кўришимиз мумкин.

Куни кеча Президентимиз Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига йўллаган байрам табригида «Мен Янги Ўзбекистоннинг ички ишлар органлари ходимлари – Ватанимизнинг асл ўғлонлари сифатида замонавий билимларни эгаллаган, маънавий ва маърифий дунёси бой, ҳар қандай хавф-хатарга қарши матонат билан курашишга тайёр, халқимизнинг чин маънодаги ҳимоячилари эканингизга қатъий ишонаман», деб соҳа ходимлари фаолиятига юксак баҳо бердилар.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни касб байрами билан яна бир бор табриклаб, хизмат фаолиятингизда муваффақиятлар, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файзу барака тилайман.

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант П.Р.Бобожонов