Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик
МЖтКнинг 194-моддаси Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик
- Ички ишлар органлари ходимининг ҳуқуқбузарликни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, ички ишлар органларига бориш ёки кўрсатилган муддатда ички ишлар органларида бўлиш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик;
- Транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик ёхуд ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларига бошқача тарзда бўйсунмаслик;
- Жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш вазифаларини амалга ошираётган бошқа шахсларнинг қонуний талабларини бажармаслик;
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан ўн икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.