Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

Ички ишлар вазирининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан йўллаган БАЙРАМ ТАБРИГИ

09.12.2020

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант П.Р. Бобожоновнинг
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан

БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ҳурматли ҳамкасблар!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан ички ишлар органларининг барча ходимларини, азиз фахрийларини ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини самимий табриклайман.

Мамлакатимиз Конституцияси халқимизнинг кўп йиллик орзу-интилишларини, мустақил давлатчилигимизнинг ҳуқуқий асосини ўзида мужассам этган олий ҳужжат сифатида барчамиз учун қадрлидир.

Асосий қонунимиз бўлган Конституция мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш ҳамда юртимизнинг дунёда муносиб ўринга эга бўлишида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Барчамизга яхши маълумки, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар аввало инсон манфаатлари, унинг дахлсизлигига қаратилиб, мазкур жараёнда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ички ишлар органларининг муносиб ўрни бор.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан йўллаган табригида “Агар давлат таянадиган асосий устун қонун бўлса, унинг кучини амалда намоён этадиган энг самарали тизим бу – ички ишлар органларидир” деб алоҳида таъкидладилар. Дарҳақиқат, ички ишлар органларида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар бош қомусимизда белгиланган халқчиллик тамойиллари асосида жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, узоқ умр, оилангизга тотувлик, дастурхонингизга тўкинлик ва қут-барака тилайман.

Юртимизда жамоат тартибини сақлаш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдек масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар тилаб қоламан.

 

Вазир
генерал-лейтенант                                                                             П.Р. Бобожонов