Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

ИЗЗАТ-ИКРОМ БИЛАН

04.12.2023

Юртимиз осойишталиги йўлида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, ҳурмат-эҳтиром ила пенсияга чиқиш ҳар бир ходимнинг орзуси. ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази бошлиғи ўринбосари, полковник Абдуҳамид Ҳакимов ана шундай фидойи, жонкуяр раҳбарлардан биридир.

Полковник А. Ҳакимов Тошкент давлат техника университетини тамомлагач, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот маркази ҳисоблаш маркази муҳандиси лавозимида фаолиятини бошлади. Кейинчалик марказда бўлинма бошлиғи, марказ бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлади. ИИВ Академиясида сиртдан ўқиди. Кўп йиллар давомида ИИВ Ахборот маркази бошлиғи лавозимида хизмат қилиб бир қатор шогирдларга устозлик қилди.

Куни кеча лавҳамиз қаҳрамони жамоадошлари томонидан иззат-икром билан нафақага кузатилди. Тадбирда сўз олганлар афғон урушида қатнашган бу фидойи инсоннинг тизимдаги 30 йиллик фаолиятига тўхталиб, ўзларининг илиқ фикрларини билдиришди.

 

postda.uz