Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

Криминалистик ахборот-қидирув тизимини яратиш

03.04.2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармонига асосан Замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ҳамда ашёвий далиллар бўйича автоматлаштирилган криминалистик ахборот-қидирув тизимини яратиш орқали эксперт-криминалистик фаолияти босқичма-босқич рақамлаштирилади, шунингдек криминалистик идентификация тизими фаолияти мувофиқлаштирилади. Хусусан: 

- Геном бўйича ягона автоматлаштирилган давлат рўйхатига олиш тизими  зарурий воситалар билан жиҳозланади

- фуқаровий ва хизмат ўқотар қуролларининг излари бўйича Давлат ўқ-гильзотекаси тизимини модернизация қилиш орқали унинг фаолиятини автоматлаштирилади

- «Криминалист» криминалистик фаолиятни ҳисобга олишнинг ахборот-маълумот тизимини модернизация қилинади ҳамда уни «102» тизими доирасида Ички ишлар вазирлиги жиноятларни ҳисобга олиш ягона тизимига интеграция қилинади

- Эксперт-криминалистик бош марказининг биометрик идентификация қилиш маълумотлар базаларига ҳудудий эксперт-криминалистик бўлинмаларнинг уланиши таъминланади.