Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

Маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездлар ҳамда ҳаво кемаларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш жарима солишга сабаб бўлади

07.10.2021

Маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда, дарё кемаларида белгиланмаган жойларда, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонларида (шу жумладан тамбурларида), шаҳар ичида, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда қатнайдиган автобусларда, шунингдек таксиларда, йўналишли таксиларда ҳамда шаҳар электр транспортида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш БҲМнинг учдан бир қисми (90 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳаво кемаларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш БҲМнинг икки баравари (540 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.