Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

Маҳкумларни сақлаш ҳолати устидан назорат олиб бориш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилади

06.04.2021

Маҳкумларни сақлаш ҳолати устидан назорат олиб бориш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилади

Қарорга (ПҚ–5050-сон, 02.04.2021 й.) мувофиқ, 2021 йил 1 июлдан шахсларни профилактик ҳисобга олишнинг электрон тизими жорий этилади.

“Хавфсиз таълим муассасаси” тамойили асосида туман, шаҳар ички ишлар органлари таркибида 2 000 та штат бирликларидан иборат вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог лавозимлари жорий этилади ҳамда улар бевосита умумий ўрта таълим муассасаларида хизмат ўтайди.

2021–2023 йиллар давомида жазони ижро этиш тизимини рақамлаштириш орқали соҳада инсон омилини истисно этиш ва жазони ўташнинг тартиботини таъминлаш мақсадида:

- жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида қатъий интизом ва қонунийликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек, маҳкумларни сақлаш ҳолати устидан назорат олиб бориш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилади;

- жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар, шу жумладан уларнинг қариндошлари томонидан қонун билан тақиқланмаган буюмларни эркин бозор механизмларига асосланган электрон дўконлар орқали сотиб олиш имконияти яратилади;

- ҳар бир маҳкумнинг хулқ-атвори ва шахси ҳақидаги маълумотлар электрон базаси юритилади ва унинг асосида маҳкумларни тақсимлаш жараёни тўлиқ рақамлаштирилади.

Шунингдек, 2021 йил якунига қадар қуйидагилар яратилади:

● ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг электрон маълумотлар базаларини ягона платформа негизида бирлаштириш асосида “E-ichki ishlar organlari” марказлашган ахборот тизими;

● Ички ишлар вазирлигининг Маълумотларни қайта ишлаш ягона маркази.

Қарор билан шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Манба: (t.me/huquqiyaxborot)