Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

«Менинг жарималарим» пайдо бўлганидан сўнг Ўзбекистонда энг кўп юклаб олинган илова бўлди

19.02.2022

Онлайн маъмурий ҳуқуқбузарликларни текшириш ва тўлаш учун яратилган «Менинг жарималарим» расмий иловаси Ўзбекистонда Google Play’дан энг кўп юклаб олинган илова бўлди. Бу ҳақда Дата.аи мобил таҳлилий сервиси маълумотларидан маълум бўлди.

Бу Ўзбекистон мобил илова бозори учун ғайриоддий ҳолат. Бир неча йиллардан бери биринчи ўринни одатда Instagram, Telegram, TikTok ва бошқа жаҳон дастурлари эгаллаб келишади. Айни пайтда уларнинг поғонаси пасайиб кетган.

Google Play маълумотларига кўра, 4 кун ичида иловани 50 мингдан ортиқ фойдаланувчи юклаб олган.

«Менинг жарималарим» иловаси орқали жарималарни Uzcard ва Humo банк карталари ёрдамида тўланади ҳамда тўлов учун расмий квитанция олинади.

Иловада маъмурий ҳуқуқбузарликларингизни қуйидагича излаш мавжуд:

  • баённома рақами бўйича излаш;
  • буюртма рақами бўйича излаш;
  • квитанция рақами бўйича излаш.

Шунингдек, қоидабузарликлар учун тўловни амалга оширишда 30 фоиз чегирма берилади. Дастлабки 15 кун ичида деярли барча жарималар 30 фоиз арзонроқ тўланиши мумкин (қарор чиқарилгандан кейин дастлабки 15 кун давомида амал қилади).

daryo.uz