Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида “Е-mamuriy ish” бўйича ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.

10.11.2021

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси мажлислар залида Бюро бўлим бошлиғи Абдуллаев Абдуғаффор Абдуллаевич, Бюро масъул ҳодими Юсупов Хабибулло Тохирович, Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази катта инспектори Саидвалиев Умаржон Эркин ўғли ҳамда ҳудудий бюромасъул ходимлари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июл кунидаги “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги”ги 431-сон Қарори асосида ишга туширилган “E-ma'muriy ish” тизимидан тўғри ва самарали ишлаши йўлга қўйиш мақсадида, Бюро органларининг ушбу тизимдан фойдаланиш тартиби ва иш фаолияти давомида келиб чиқаётган муаммолар мавзусида ўқув-амалий машғулоти ўтказилди.

Ўқув-амалий машғулотини Бюро бўлим бошлиғи А.Абдуллаев очиб, кун тартибидаги масалалар билан таништириб зарур тушинтириш ва топшириқлар ҳамда Бюронинг масъул ходими Х.Юсупов қабул қилинган қонун хужжатлари тўғрисида тушинтиришлар берди.

Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази катта инспектори У.Саидвалиев сўзга чиқиб, маъмурий баённомаларни уларга бириктирилган махсус логин пароллар орқали расмийлаштириш, қарор қабул қилиш, баённома ва ҳужжатларни электрон тартибда онлайн судга ўтазиш,ахборот тизимларини интеграция килиш орқали маъмурий хукукбузарликка доир ишларни электрон шакллантириш, куриб чиқиш, хисобини юритиш, шунингдек жиноят ишлари буйича судларга маъмурий ишларга доир маълумотларни фақат ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориш тартибини тушунтирилди.

Ўқув-амалий машғулоти давомида Бюро томонидан қарор ва тизим бўйича саволларга тегишли тартибда жавоб берилди ҳамда амалий ёрдам кўрсатиди

Қарор юзасидан барча масъул бўлган органлар томонидан ҳар бир ҳужжатларга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг электрон алмашинуви бўйича рақамлаштиришга босқичма-босқич ўтиб келаётганлиги таъкидлаб ўтилди.