Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

Профилактика инспекторлари юриспруденция йўналиши мавжуд давлат ОТМга ўқишга имтиҳонларсиз қабул қилиниши мумкин

01.12.2021

“Ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг юридик йўналишдаги билимларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–23-сон, 30.11.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган, касбига фидойи, ташаббускор профилактика (катта) инспекторлари қуйидаги ОТМга кириш имтиҳонларисиз сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилинади:

– Жамоат хавфсизлиги университетига;

– Тошкент давлат юридик университетига;

– юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналиши мавжуд бўлган бошқа давлат ОТМга (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бундан мустасно).

Бунда профилактика (катта) инспекторларига ўқишга тавсияномалар бериш учун комиссия ташкил этилиб, номзодлар тест имтиҳонларидан ўтказилади.

Тавсияномалар ОТМ ўртасида тенг тақсимланади.

Ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда контракт маблағлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади.

Тавсияномага эга профилактика (катта) инспекторлари ОТМнинг сиртқи таълим шаклига қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилинади.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 майгача 100 нафар профилактика (катта) инспекторларига тавсиянома берилиши назарда тутилган.

Тавсиянома асосида ОТМда сиртқи таълим шаклида ўқиган битирувчиларга ички ишлар органларида камида 5 йил хизмат ўтаб бериш мажбурияти юклатилади.