Тунги вақтда фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш
Тунги вақтда – соат 23.00 дан 06.00 гача – фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни:
- баланд овоз билан қўшиқ айтиш;
- мусиқа чалиш;
- товуш сигналлари бериш;
- хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш;
- турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш:
фуқароларга 81 666 сўм, мансабдор шахсларга эса 122 500 сўмгача маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.
Манба: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 192-модда. Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш.