Об управлении
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги ПФ–5566-сон «Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-маълумотлар бошқармасининг асосий вазифа ва функциялари, ваколатлари ва ҳуқуқ-мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги белгиланган.
Ички ишлар вазирлигининг Тезкор-маълумотлар бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуни ва бошқа қонунларга, Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, Ички ишлар вазирлигининг буйруқ, фармойиш ва кўрсатмаларига асосан хизмат олиб боради.
Бошқарма ўз фаолиятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа ваколатли давлат органлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади.
Бошқарма томонидан фойдаланилаётган дастурий таъминотлар ва автоматлаштирилган маълумотлар тизимлари, компьютер ва сервер техникаларининг доимий равишда ишлаши ва техник кузатувини олиб борилиб, маълумотлар жамланмаларини бошқариш ишлари ташкил этилган.
Бошқарма фаолиятига илғор техника ва ахборот-коммуникация технологиялари босқичма-босқич жорий этиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари ҳамда Ички ишлар вазирлигининг буйруқ лойиҳалари, Бошқармада ўрганиб чиқилиб, янги платформага ўтиш ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича ўзининг таклифларини амалиётга тадбиқ этилмоқда.
Шу билан бирга, бошқарма маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳисобга олинишини шакллантириш, мазкур йўналишдаги маълумотлар базаларини такомиллаштириш, маълумотларни автоматлаштирилган тизимга киритиш, умумлаштириш, сақлаш, қайта ишлаш ҳамда уларни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш фаолияти устидан назорат ўрнатилган.
Ҳуқуқбузарликларни ҳисобга олиш республика бўйича ягона тарзда юритилишини таъминлаш, уларни ички ишлар органларида шакллантирилган маълумотлар базалари билан доимий равишда таққослаш ишлари ўтказилиши амалга оширилади.
Ҳисобга олиш фаолиятини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг шаффофлигини таъминловчи замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилган.
Ваколатли органлар томонидан белгиланган шаклидаги тақдим этиладиган, ҳисобга олиш карточкаларини «ягона марказлаштирилган ахборот тизими»га маълумотлар киритиб бориш ишларини амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 322-сон “Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори бўйича ишлар бошқармада фаол давом этилмоқда.