Ҳайдовчилик гувоҳномасини талаб қилиш амалиёти бекор қилинади
“Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2021 йилдаги 645-сон қарори қабул қилинди.
2022 йил 1 мартдан бошлаб:
қуйидаги хизматлар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда кўрсатилади:
- Ўзбекистон Республикасига чет давлат фуқаросини таклиф қилиш;
- чет давлат ҳудудида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар олиш;
- судланганлик (судланмаганлик) ҳақидаги маълумотлар олиш;
- автотранспорт воситаларида тақиқ мавжудлигини текшириш;
- жазони ижро этиш муассасалари ва манзил колонияларда сақланаётганларни уларнинг яқин қариндошлари билан учрашув вақтини белгилаш.
- ҳайдовчининг йўл-патрул хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда мазкур ҳужжатлар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади.
Бунда, идентификация ID-картага эга фуқароларга тегишли транспорт воситаси ҳайдовчисидан
- янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
- транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги;
- транспорт воситасига эгалик қилиш;
- эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
- транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини талаб қилиш амалиёти бекор қилинади.