Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

“E-mamuriy ish” ҳамда “Elektron jinoiy – huquqiy statistika” ахборот тизимларини ишлатиш ҳақида тушунчалар берилди

01.04.2023

Қашқадарё вилояти ИИБ Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумолар бўлими масъул ходимлари томонидан Қарши шаҳар ИИО ФМБда семинар-ўқув машғулотлари ўтказилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдагиМаъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби ҳақидаги 431-сон қарори билан амалиётга жорий қилинган “E-ma'muriy ish” ягона электрон иш юритув тизими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 мартдагиЖамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ–6196-сон фармони талабларидан келиб чиқиб, “Электрон жиноийҳуқуқий статистикаягона ахборот тизимларини ишлатиш ҳақида тушунчалар берилди.

Масъул ходимлар “E-ma'muriy ish” тизимида профилактика инспекторлари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари ходимлари юритувида бўлган маъмурий ишларни суд органларига процессуал ҳаракатларни тизимда онлайн равишда расмийлаштириш тартибларини ўргатишди.