Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази ташкил этилади

02.04.2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармонига асосан Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази ташкил этилади.

- штат бирликлари сони 20 нафарни ташкил этадиган, катта илмий ва амалий тажрибага, таҳлилий фикрлаш қобилиятига эга юқори малакали мутахассислар билан жамланади;

- республикада криминоген вазиятни тизимли таҳлил қилинади;

- жиноий қилмишларнинг содир этилишига таъсир қилаётган омилларни аниқланади, жиноятларнинг динамикасини минтақалар ва турлари кесимида прогноз қилинади;

- ҳуқуқ-тартибот куч ва воситаларини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича тўлақонли тизимлар ва илмий асосланган методикаларни ишлаб чиқилади;

- жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларнинг сифатини ошириш бўйича тавсия ва ишланмаларни ҳуқуқни қўллаш амалиётига жорий этиш шакллари яратилади.