Жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин
![](https://ejarima.uz/storage/news/February2023/zWgXLdv1yeHhKSVVAOBR.jpg)
Майда безорилик қилган шахс жабрланувчи билан ярашса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин
Қуйида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин:
- туҳмат;
- ҳақорат қилиш;
- фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш;
- фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш;
- шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш;
- енгил тан жароҳати етказиш;
- мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш;
- экинзорларни пайҳон қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб юбориш, кўчатларга шикаст етказиш;
- транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши;
- ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши;
- майда безорилик;
- ўзбошимчалик.
Аммо юқоридаги ҳуқуқбузарликларни 1 йил ичида такроран содир этган шахс томонларнинг ярашуви муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинмайди.
Манба : Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 2 бўлим, 2 боб.