Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

Маънавий-маърифий ишлар, ходимларни узлуксиз тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарадор механизми жорий этилади

02.04.2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармонига асосан Маънавий-маърифий ишлар, ходимларни узлуксиз тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарадор механизми жорий этилади.

Қуйидагиларни ўз ичига олувчи Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси ишлаб чиқилади:

- «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш — олий бурчимиз» концептуал ғояси асосида ходимларни тарбиялашни такомиллаштириш чора-тадбирлари;

- ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларнинг асосий мақсади ва вазифалари;

- ҳар бир ҳудудий ички ишлар органида жасорат ва ватанпарварлик ғояларини акс эттирувчи маънавий-маърифий бурчакларни (хоналарни) ташкил этиш;

- мафкуравий ишларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари, шу жумладан тарбиявий ишлар, тарғибот-ташвиқот ишлари, психологик қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя ва маданий тадбирлар;

- ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларнинг асосий йўналишларини амалга ошириш механизмлари;