Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

Марказда "E-ma’muriy ish" тизими бўйича амалиёт машғулотлари ўтказилди

19.03.2025

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг марказ ва ҳудудлардаги масъул ходимлари учун соҳадаги ҳуқуқбузарликларни “E-ma’muriy ish” тизими орқали рўйхатдан ўтказиш бўйича амалий дарслар ташкил этилди.

Маълумки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 165¹-моддасида сифати паст ёки қалбаки дори воситалари ва тиббий буюмларни тарқатиш мақсадида уларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёки сотиш, шунингдек дорихоналардан ташқарида дори воситаларини реализaция қилиш ва рецепт бўйича сотиш тартибини бузиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши белгилаб қўйилган.

Таъкидлаш жоиз, ушбу амалий машғулотлар соҳада аниқланган ҳуқуқбузарликларга тезкор таъсир чораларини қўллаш ҳамда мазкур йўналишдаги назоратни кучайтириш, қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш ва тизимли ишларни янада самарали йўлга қўйишга хизмат қилади.

 

Манба: ССВ ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасасининг расмий телеграм канали