Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Қурилиш назорати инспекциясида “Е-mamuriy ish” бўйича ўқув-семинар машғулоти ўтказилди

05.11.2021

Қурилиш назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекцияларининг юридик хизмат ходимлари ва маъмурий иш ҳужжатларини юритиш бўйича ҳудудий инспекция инспекторлари онлайн видеоконференцалоқа (Zoom) орқали ўқув амалий семинар ўтказилди.

Семинар инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Соатов очиб кун тартибидаги масалалар билан таништириб зарур тушинтириш ва топшириқлар ҳамда инспекциянинг бош юрисконсульти М.Мўминжонов қабул қилинган қонун хужжатлари тўғрисида тушинтиришлар берди.

Ўзбекистон РеспубликасиИчки ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази катта инспектори Саидвалиев Умаржон Эркин ўғли семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-688-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июл кунги “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги 431-сон Қарори талабларидан келиб чиқиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддасига мувофиқ қурилиш жараёнида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган фуқароларга ва мансабдор шахсларга нисбатан йиғилган маъмурий иш ҳужжатларини, ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ягона электрон иш юритув “E-ma'muriy ish”тизими орқали ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маъмурий баённомаларни расмийлаштириш электрон шаклда юритиш тартиби бўйича тушинтиришлар берилди.

Семинар машғулот давомида иштирокчилар томонидан тизимга оид қўшимча таклиф юзага келаётган муаммолар бўйича саволларга тегишли тартибда жавоб берилди.

Қарор юзасидан барча масъул бўлган органлар томонидан ҳар бир ҳужжатларга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг электрон алмашинуви бўйича рақамлаштиришга босқичма-босқич ўтиб келаётганлиги таъкидлаб ўтилди.