Ўзбекистон “VETERAN”жангчи фахрий ва ногиронлар Бирлашмаси Республика Кенгашининг 14-сон Пленум йиғилиши
Ўзбекистон “VETERAN”жангчи фахрий ва ногиронлар Бирлашмаси Республика Кенгашининг 14-сон Пленум йиғилиши Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Давлат музейида ўтказилди
Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Давлат музейида Ўзбекистон “VETERAN” жангчи фахрий ва ногиронлар Бирлашмаси Республика Кенгашининг 14-сон Пленуми ўтказилиб, анжуманда Бирлашманинг Республика кенгаши, барча вилоят кенгаш раислари, шу билан бирга бошқа давлат идоралари ҳамда жамоат ташкилотларининг фахрий жангчилари қатнашди.
Ёшларни ватанпарварлик, ватанга садоқат руҳида тарбиялашда фахрийларимизни босиб ўтган шонли йўлларини ўрганиш катта аҳамиятга эгадир. Биз ёшларнинг бурчимиз фахрийларимизни барчамизга ўрнак бўладиган ҳаётий тажрибаларини ўрганиш, уларга муносиб шогирд бўлиш.
Шундай фахрийлардан бири, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида узоқ йиллардан бери хизмат қилиб келаётган, ҳозирда Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази, Ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, полковник Хакимов Абдухамид Хабировичдир.
Пленум йиғилишида байналминалчи жангчи, Бирлашма Кенгаши аъзоси А.Х. Хакимов “VETERAN” жангчи фахрий ва ногиронлар Бирлашмаси Президиумининг қарорига асосан, “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун”медали билан тақдирланганлиги Марказнинг шахсий таркибини қувонтирди.
Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази