Пробация хизмати фаолияти рақамлаштирилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармонига асосан Пробация назоратидаги шахсларни масофадан туриб назорат қилишни таъминловчи замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини татбиқ этган ҳолда Пробация хизмати фаолияти рақамлаштирилади. Хусусан:
- пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атворини реал вақт режимида кузатиш учун электрон браслетдан фойдаланиш амалиёти жорий этилади.
- электрон браслетларни ҳамда маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш учун сервер ва ушбу тизимга алоқадор қурилмаларни харид қилинади.
- мониторинг қилишнинг замонавий мобиль технологияларини татбиқ этилади, махсус дастурий таъминотни ишлаб чиқилади
- пробация назоратидаги шахсларни умумий назорат қилиш учун Ички ишлар вазирлиги пробация хизматида ягона электрон мониторинг (мониторинг марказини) ташкил этилади.