Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида “E-ma'muriy ish” – тизими бўйича ўқув семинар машғулоти

17.09.2022

Жорий йилнинг 17 сентябр куни Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ҳудудий фаолият олиб бораётган ёш офицер кадрлар билан “Содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнии олдини олиш ва Давлат ёнғин назоратини амалга ошириш” мавзусида ўқув йиғини ташкиллаштирилди.

Мазкур тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги 2021 йил 8 июлдаги 431-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, амалиётга жорий этилган “E-ma'muriy ish” – тизимидан фойдаланиш мавзусида Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази малакали ҳодимлари билан амалиётга жорий этилган тизимнинг имкониятлари, афзалликлари ҳамда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид электрон иш юритиш тартиби ҳақида ходимларга батафсил тушунтирилди.

Келгусида бундай учрашувларни тез-тез ташкиллаштириш ёш ходимларнинг амалиётда қўлланилиб келаётган тизимни мукаммал ўрганиш имконини бериши бу эса электрон маъмурий иш орқали ходимнинг вақти тежалишига олиб келиши айтиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази