Тошкент вилоятида «Намунавий шаҳар ички ишлар органи» ва «Намунавий туман ички ишлар органи» лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармонига асосан Тошкент вилоятида «Намунавий шаҳар ички ишлар органи» ва «Намунавий туман ички ишлар органи» лойиҳалари амалга оширилади ва эксперимент тариқасида, ички ишлар органлари санитария тадбирларини таъминлаш бўйича бўлинмалари ташкил этилади
Ангрен шаҳар ва Бўстонлиқ тумани ички ишлар бошқармалари негизида «Намунавий шаҳар ички ишлар органи» ва «Намунавий туман ички ишлар органи» лойиҳаларини амалга оширилади.
Бунда, асосий эътибор иш услубига, аҳолига хизмат кўрсатиш масалаларига, ҳамкорлик механизмларига, рақамли технологияларни жорий этиш даражасига ва шахсий таркиб билан маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш чораларига қаратилади.
Иккита туман (шаҳар) доирасида, эксперимент тариқасида, ички ишлар органлари санитария тадбирларини таъминлаш бўйича бўлинмаларини ташкил этилади.