Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасид электрон иш юритув доирасидаги “Е-mamuriy ish” тизими бўйича ўқув-семинар машғулоти ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги 431-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси марказий аппарати ва унинг ҳудудий масъул ходимлари иштирокида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ягона электрон иш юритув доирасидаги “Е-mamuriy ish” тизими бўйича ўқув-семинар машғулоти ўтказилди
Жорий йилнинг 19 ноябрь кунида, Ўзбекистон Республикси Ҳарбий прокуратураси прокурор тергов ходимларининг касб маҳорати ва малакасини ошириш мақсадида, Ички иишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази катта инспектори Саидвалиев Умаржон Эркин ўғли томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳакида” 431-сон қарори ижросини таъминлаш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ягона электрон иш юритув доирасидаги “Е-mamuriy ish” тизимидан фойдаланишга бағишланган ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
Машғулот давомида, маъмурий ишларни электрон шаклда юритиш ваколатли органларнинг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан маъмурий иш ҳужжатлари “Е-ma'muriy ish” тизимига электрон шаклда киритилиши орқали амалга оширилиши, маъмурий ишларни қогоз шаклда юритиш зарурати юзага келганда, ушбу ҳужжатлар ”Е-ma'muriy ish” тизимига электрон шаклда киритилиши ҳамда унинг қоғоз шакли бевосита ваколатли органда сақланиши, маълумотлар электрон шаклда идоралараро ахборот алмашиш орқали амалга оширилиши, ваколатли органлар томонидан ҳуқуқбузар, жабрланувчи, гувох, ва холислар тўғрисидаги маълумотларни судга юбориш, шунингдек, судда ишни кўриш билан боғлиқ маълумот алмашинуви фақат “Е-ma'muriy ish” тизими орқали амалга оширилши, ваколатли органлар томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилганда судларнинг ваколатига кирадиган маъмурий ишлар “Е-ma’muriy ish” тизими орқали тегишли судларга юборилиши, таъкидлаб ўтди ҳамда ходимларни қизиқтирган бошқа саволларга жавоб берди.
Юқоридаги мазкур қарор юзасидан барча масъул бўлган органлар томонидан ҳар бир ҳужжатларга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг электрон алмашинуви бўйича рақамлаштиришга босқичма-босқич ўтиб келаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Келгусида, “E-ma'muriy ish” тизими орқали иш юритишда самарали ҳамкорлик йўлга қўйилиб, аввал йўл қўйилган камчиликларни такрорламаслик чоралари кўриш бўйича тегишли чора-табдилар режаси келишиб олинди.
Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази