Сайт находится в тестовом режиме

Сайт находится в тестовом режиме

Версия для слабовидящих

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида электрон иш юритув доирасидаги “Е-mamuriy ish” тизими бўйича ўқув-семинар машғулоти ўтказилди

11.01.2022

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги 431-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси марказий аппарати ва унинг ҳудудий масъул ходимлари иштирокида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ягона электрон иш юритув доирасидаги “Е-mamuriy ish” тизими бўйича ўқув-семинар машғулоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикси Миллий гвардияси ходимларининг касб маҳорати ва малакасини ошириш мақсадида, Ички иишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази бўлим бошлиғи Исхакбеков Бекзод, катта инспектор Саидвалиев Умаржонлар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳакида” 431-сон қарори ижросини таъминлаш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ягона электрон иш юритув доирасидаги “Е-mamuriy ish” тизимидан фойдаланишга бағишланган ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.

Машғулот давомида, маъмурий ишларни электрон шаклда юритиш ваколатли органларнинг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан маъмурий иш ҳужжатлари “Е-ma'muriy ish” тизимига электрон шаклда киритилиши орқали амалга оширилиши, маъмурий ишларни қоғоз шаклда юритиш зарурати юзага келганда, ушбу ҳужжатлар ”Е-ma'muriy ish” тизимига электрон шаклда киритилиши ҳамда унинг қоғоз шакли бевосита ваколатли органда сақланиши, маълумотлар электрон шаклда идоралараро ахборот алмашиш орқали амалга оширилиши, ваколатли органлар томонидан ҳуқуқбузар, жабрланувчи, гувох, ва холислар тўғрисидаги маълумотларни судга юбориш, шунингдек, судда ишни кўриш билан боғлиқ маълумот алмашинуви фақат “Е-ma'muriy ish” тизими орқали амалга оширилши, ваколатли органлар томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилганда судларнинг ваколатига кирадиган маъмурий ишлар “Е-ma’muriy ish” тизими орқали тегишли судларга юборилишибўйича тушунча берилди. қизиқтирган бошқа саволларга жавоб берди.

Шу билан бирга, маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган жойнинг ўзида замонавий планшетлар орқали расмийлаштириш ва планшетдан фойдаланиш тартиби ва унинг бошқа имкониятлари бўйича Миллий гвардия ходимларининг қизиқтирган бошқа саволларига жавоб берди.

Келгусида, “E-ma'muriy ish” тизими орқали иш юритишда самарали ҳамкорлик таъминлаш ва ривожлантириш бўйича тегишли чора-табдилар режасини амалиётга жорий этиш юзасидан келишиб олинди.