15 кун ичида жаримани 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаш
Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади
Ушбу қоида қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;
жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда