Тест режимида

Ахборот технологияларини жорий этиш орқали ички ишлар органларининг куч ва воситаларини бошқариш

05.04.2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармонига асосан  Ахборот технологияларини жорий этиш орқали ички ишлар органларининг куч ва воситаларини бошқаришнинг сифат жиҳатдан янгича амалиёти (ситуацион бошқарув тизими) босқичма-босқич татбиқ этилади.

Жумладан:

- кузатиб бориладиган объектлар, ҳодисалар ва жараёнларни комплекс мониторинг қилиш асосида бошқарув қарорларини ўз вақтида қабул қилиш имконини берувчи вазирликнинг Ситуацион марказининг марказлашган бошқарувини амалга оширишда ягона ахборот маконида ишлайдиган ички ишлар органлари ситуацион марказларининг тўлақонли тақсимланган тизими

- жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги умумий манфаатларни инобатга олган ҳолда ҳуқуқ-тартибот органлари ўртасидаги уйғунлашган ахборот ҳамкорлигини таъминлаш имконини берувчи ягона махсус ахборотлар кичик тизимини ташкил этиш.