Тест режимида

Ҳар йили Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида номинациялар бўйича республика танловлари ўтказилади

02.04.2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармонига асосан Ҳар йили қуйидагиларни ўз ичига олувчи «Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи», «Энг яхши профилактика инспектори», «Энг яхши терговчи», «Энг яхши тезкор ходим» номинациялари бўйича республика танловлари ўтказилади

- соҳавий фаолият бўйича энг яхши ходимларни аниқлашнинг ҳар томонлама, холисона, ошкора механизмлари ва мезонлари жорий этилади;

- энг яхши ходимларни ҳар йили «25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни»ни нишонлаш вақтида эълон қилинади;

- бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ғолибларни ҳар ойлик пул таъминотининг 100 фоизгача миқдорда бир йил давомида моддий рағбатлантириш тартибини жорий этилади;

- энг яхши ходимларнинг фотосуратлари ва улар ҳақидаги маълумотларни бир йил давомида барча ички ишлар органларида жойлаштирилади ҳамда уларнинг хизмат вазифаларини бажариш натижаларини кенг тарғиб этилади.