Тест режимида

«Барчангизга насиб этсин шундай бахт» дейди Фаррух Шокиров

25.11.2022

Ички ишлар органларида узоқ йиллар хизмат қилиб, шахсий таркиб орасида, ўзининг меҳнатсеварлиги, тиришқоқлиги, ўзига юклатилган вазифаларни ўз вақтида сифатли ва виждонан ёндашиши билан раҳбарият ва ҳамкасблари орасида обрў-эътиборга эга ходимлардан бири эди деб таъкидлади Марказ бошлиғи ўринбосари Абдуҳамид  Хабирович ўз сўзида.

Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар марказида Фаррух Олимжоновични нафақага чиққанлиги муносабати билан кузатиш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир сабабчиси бўлмиш Шокиров Фаррух Олимжонович ўз хизмат фаолиятини 2003 йил Тошкент вилояти ИИБ Ахборот маркази ҳузуридаги компьютер техникаларини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўлинмаси техниги, 2004 йилда Тошкент вилояти Ахборот маркази Статистика бўлинмаси кичик инспектори, 2005 йилда Бекобод тумани ИИБ Рўйхатга олиш олиш ва статистика гуруҳи кичик инспектори, 2007 йилда Тошкент вилояти Ахборот маркази Статистика бўлинмаси катта инспектори, 2017 йилда вилоят Ташкилий инспекторлик бошқармаси Навбатчилик қисми кичик инспектор навбатчиси, 2018 йил ИИВ Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси бўлинмалари Марказий база навбатчиси, 2019 йил ИИВ Тезкор-маълумотлар бошқармаси Маъмурий ҳуқуқбузарликларни ҳисобга олиш ва шакллантириш бўлими катта инспектори, 2021 йил ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази Маъмурий ҳуқуқбузарликларни ҳисобга олиш бўлими катта инспекторигача бўлган шарафли йўлни босиб ўтди деб таъкидлади бўлим бошлиғи Бекзод  Искандарович.

Турмуш ўртоғи билан тўрт нафар фарзандини тарбиялаб, вояга етказмоқда. Ҳозирда уларнинг катта фарзанди отасининг касбини давом эттиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Мазкур Марказнинг раҳбарияти ҳамда шахсий таркиби қаҳрамонимиз шаънига илиқ сўзлар айтишди. Жумладан, бир неча ҳамкасблари ва шогирдлари ҳам ўз дил изҳорларини билдиришди.

Қаҳрамонимиз, нафақага чиқиш, барча ишлардан узоқлашиб кетиш дегани эмас,-дейди Ф.Шокиров.

Келгусида ҳам Марказда фаолият бошлаган ёш ходимлар ва ҳамкасбларимга ўзимнинг билим ва тажрибаларимни ўргатиб, соҳа ривожи учун имкон қадар ўз ҳиссамни қўшаман. Бугунги кўрсатилган юксак эҳтиромдан бошим кўкларга етди. Барча ҳамкасбларимга мана шундай бахт насиб этишини чин дилдан тилайман. Шу фурсатдан фойдаланиб жонажон Ўзбекистонимиз осмони доимо мусаффо бўлиши, кундан-кунга гуркираб ривожланишини, барчанинг хонаданларида яхши кунларни кети узилмаслигини тилайман.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази

Маъмурий ҳуқуқбузарликларни ҳисобга олиш бўлими