Тест режимида

Бухоро вилояти Мажбурий ижро бюросида “E-ma’muriy ish” тизими бўйича ўқув-семинар машғулоти ўтказилди

15.11.2021

Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июл кунидаги 431-сонли Қарори ижроси ҳамда E-ma’muriy ish тизими орқали ҳукуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни расмийлаштиришда юзагакелаётган муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари ҳусусида Бухоро вилоятининг Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳамда ҳудудий бўлимлар билан видеоконференцалоқа режимида Бухоро вилояти ИИБ Ҳуқуқий статистика ва тезкорисоб маълумотлар бўлими масъул ҳодимлари иштирокида ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.

Видеоселектор йиғилишини бошқарма бошлиғи А.Т.Диличев очди ва кун тартибидаги масалани эълон қилди.

Семинар учрашувига таклиф этилган Бухоро вилояти ИИБ Ҳукуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бўлими катта инспектори Л.Олимов сўзга чиқиб, Бюронинг Бухоро вилоят бошқрмаси ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятида ушбу соҳада учраётган қатор камчиликлар ва муаммолар бўйича маъруза қилди.

Машғулот давомида, Л.Олимов маъмурий ишларни электрон шаклда юритиш ваколатли органларнинг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан маъмурий иш ҳужжатлари “Е-ma'muriy ish” тизимига электрон шаклда киритилиши орқали амалга оширилиши, маъмурий ишларни қогоз шаклда юритиш зарурати юзага келганда, ушбу ҳужжатлар ”Е-ma'muriy ish” тизимига электрон шаклда киритилиши ҳамда унинг қоғоз шакли бевосита ваколатли органда сақланиши, маълумотлар электрон шаклда идоралараро ахборот алмашиш орқали амалга оширилиши, ваколатли органлар томонидан ҳуқуқбузар, жабрланувчи, гувох, ва холислар тўғрисидаги маълумотларни судга юбориш, шунингдек, судда ишни кўриш билан боғлиқ маълумот алмашинуви фақат “Е-ma'muriy ish”тизими орқали амалга оширилши, ваколатли органлар томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилганда судларнинг ваколатига кирадиган маъмурий ишлар “Е-ma’muriy ish”тизими орқали тегишли судларга юборилиши, Бош прокуратура хузуридаги Мажбурий ижро бюросининг “MIB portal” тизими “Е-ma'muriy ish”тизимига интеграция қилинганлигини таъкидлаб ўтди ҳамда ходимларни қизиқтирган бошқа саволларга жавоб берди.

Келгусида,“E-ma'muriy ish” тизими орқали иш юритишда вилоят ИИБнинг тегишли тармоғи билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилиб, аввал йўл қўйилган камчиликларни такрорламаслик чоралари кўриш бўйича тегишли чора-табдилар режаси келишиб олинди.