Тест режимида

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

01.09.2022

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги «Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» ги 431-сон қарорига асосан, Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув доирасида «E-ma’muriy ish» тизими амалиётга жорий этилган.

️❗️ Мазкур тизимнинг хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида, жорий йилнинг 1 сентябрь куни соат 19.00 дан 5 сентябрь куни соат 19.00 га қадар, Ички ишлар органларининг электрон тизимларида миграция ва техник профилактик ишлар амалга оширилиши муносабати билан ушбу тизимлар фаолияти вақтинча узилишлар бўлиши мумкин.

Сизлардан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Техник ишлар тадбирлари якунланиши ҳақида қўшимча хабар берилади