“Е-mamuriy ish” бўйича ўқув-семинар машғулоти ўтказилди
Ички ишлар вазирлиги ва Олий судининг 2021 йил 29 сентябрь кунидаги 59-ққ-11-6021-сон “Ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни электрон шакллантириш, кўриб чиқиш ва ҳисоботини юритиш тўғрисида” қўшма қарори ижроси ҳамда “Е-mamuriy ish” тизими орқали расмийлаштирилаётган баённомаларда учраётган хато ва камчиликлар бўйича семенар машғулоти ўтказилди.
Жорий йилнинг 14 октябрь кунида, Тошкент шаҳар ИИББ катта мажлислар залида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари Р.И.Султанхожаев, Ички иишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази бўлим бошлиғи Б.И.Исхакбеков, Бош Прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар масъул ходими, Чилонзор тумани жиноят ишлари бўйича суди судьяси ҳамда Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бошқармаси катта инспектори Г.Б.Усмановалар иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 сентябрдаги “Суд хокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4818-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳакида” 431-сон қарорларига асосан, Ички ишлар вазирлиги ва Олий суд томонидан имзоланган қўшма қарор муҳокамаси бўлиб ўтди.
Жумладан, 2021 йил 08 июнь кунидаги “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 431-сон қарорига мувофиқ, маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органлар томонидан текшириш, зарур маълумотларни олиш ҳамда улардан фойдаланиш “Е-mamuriy ish” тизими орқали амалга оширилиши бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ҲПББга кўрсатмалар берилди. Қўшма қарорнинг ижроси мазмун моҳияти унда белгиланган вазифаларни етказиш бориш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ ҲПБ ва уни қуйи тизимларида хизмат олиб бораётган профилактика инспекторларини касбий малакасини ошириш мақсадида ўқув курслари ташкил этилиб, профилактика инспекторларига маъмурий баённомалар расмийлаштириш, қарор қабул қилиш, ҳужжатларни судга ва онлайн тартибда суд мажлисларни ўтазиш ҳамда жарималарни ихтиёрий тўламаган фуқароларни баённомаларини электрон тартибда ҳудудий МИБларга юбориш тартиби тушунтирилди.
Мазкур тартиб Ахборот тизимларини интеграция килиш оркали маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишларни электрон шакллантириш, кўриб чиқиш, ҳисобини юритиш, шунингдек жиноят ишлари бўйича судларга маъмурий ишларга доир маълумотларни фақат ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориш тартиби белгилангиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Юқоридаги мазкур қарор юзасидан барча масъул бўлган органлар томонидан ҳар бир ҳужжатларга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг электрон алмашинуви бўйича рақамлаштиришга босқичма-босқич ўтиб келаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази