Жаримани ўз вақтида тўлаганга чегирма мавжуд
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 332-модда прим-1. Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартибига асосан:
Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;
жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.