Тест режимида

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларига замонавий ахборот технологиялари татбиқ этилади

05.04.2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармонига асосан Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятига унинг самарадорлигини ошириш ва ортиқча хизмат юкламасини қисқартиришга йўналтирилган замонавий ахборот технологиялари татбиқ этилади.

Хусусан:

- «E-inspektor» электрон комплекс тизимини татбиқ этиш орқали ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларида иш юритувни мақбуллаштирилади

- профилактик ҳисобдаги шахслар билан ишлаш бўйича электрон ахборот тизимини ишлаб чиқилади

- маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича «Е-ma’muriy ish» ягона электрон ҳужжат алмашинуви тизимини яратилади

- маҳаллаларда жиноятларни муҳокама қилиш жараёнларини масофадан туриб назорат қилиш бўйича электрон модул татбиқ этилади

- «E-hisobot» ахборот тизимини яратиш орқали профилактика хизматида ҳисоботларни унификация қилинади ва уни бошқа ташкилотларнинг ҳисобот юритилади, идоравий ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилинади.