Ички ишлар органлари ходимлари ва оила аъзоларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ҳамда уй-жой ва маиший шароитларини янада яхшилаш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармонига асосан Ички ишлар органлари ходимлари ва оила аъзоларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ҳамда уй-жой ва маиший шароитларини янада яхшилаш чоралари кўрилади
Қуйидаги йўналишлар бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга доир таклифларни киритилади:
- хизмат вазифасини бажараётган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг шаъни ва қадр-қимматини камситиш, соғлиғига шикаст етказиш, шунингдек, қонуний талабларига бўйсунмаслик ва фаол қаршилик кўрсатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини кучайтириш;
- ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва оила аъзоларининг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик белгилаш;
- ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини давлат томонидан ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг ягона ҳуқуқий асосини, ушбу йўналишдаги кафолатлар ва аниқ механизмларни назарда тутган ҳолда яратиш.