Тест режимида

Ички ишлар органлари ходимларини ахлоқий-руҳий қўллаб-қувватлаш

05.04.2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармонига асосан Ички ишлар органлари ходимларини ахлоқий-руҳий қўллаб-қувватлаш фаолияти бўйича сифат жиҳатидан янги тизим жорий этилади

Унга кўра:

- ички ишлар органлари тузилмаларида ахлоқий-руҳий қўллаб-қувватлаш бўлинмалари ташкил этилади

- ички ишлар органлари тизимида психологик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш ва уларга шартнома асосида мутахассис-психологларни жалб этиш имконияти яратилади

- хизмат хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ходимлар орасида ўз жонига суиқасд қилиш ва руҳий тушкунлик ҳолатларининг барвақт олдини олишга қаратилган якка тартибда ахлоқий-руҳий ишлашнинг замонавий методлари татбиқ этилади

- ходимларнинг психологик портретини мажбурий ҳисобга олиш тартибини жорий этган ҳолда, ички ишлар органларининг қабул ва шаҳодатлаш комиссияларида мутахассис-психологларнинг роли оширилади.