Тест режимида

Ички ишлар органларини рақамлаштириш жараёнларини тезлаштириш учун телекоммуникация инфратузилмасини модернизация қилинади

03.04.2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармонига асосан Локал тармоқлар ва ягона ҳимояланган корпоратив тармоқни ривожлантириш орқали ички ишлар органларини рақамлаштириш жараёнларини тезлаштириш учун телекоммуникация инфратузилмасини модернизация қилинади. Бунда:

- ички ишлар органларида электрон ҳужжат алмашинуви ва ҳимояланган электрон почта ягона тизимини татбиқ этилади ва бу бўйича, дастурий таъминот яратилади;

- маълумотларни қайта ишлаш ягона марказини яратилади ва унга идоравий маълумотларни қайта ишлаш марказларини интеграция қилинади;

- идоравий рақамли инфратузилманинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, электрон ҳужжатлар ва маълумотларни ҳимоя қилиш чоралари кўрилади.